UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0

01 июн 07:22
Янгиликлар

От Спорти

Жаҳон чемпионати сари бир қадам

Теглар :  От спорти
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган “Jumping CSIO1*-W World Cup Eurasian League” ва “FEI Jumping Nations Cup” мусобақалари терма жамоамиз учун тарихий натижалар билан ёдда қолди.

Боиси ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам Гран-при, ҳам жамоавий йўналишда бош совринни қўлга киритишди.

Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг сара чавандозлари иштирокидаги мазкур беллашувлар сўнгги кунида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз биринчи ўринни қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, Миллатлар кубогида жамоамиз ҳеч қачон кетма-кет икки бор, шунингдек, бир босқичда ҳам Гран-при, ҳам жамоавий йўналишда ғалабага эришмаган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда ўтказилган босқичда ҳам чавандозларимиз тенгсиз бўлишган эди.

Олдинда спортчиларимизни Россия ва Қозоғистонда ўтадиган босқичлар кутиб турибди. Ушбу босқичлардан бирида жамоамиз яна бир ғалабага эришадиган бўлса, Барселонада дунёнинг энг кучли 8 саккиз жамоаси иштирокида кечадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Шубҳасиз, бундай ғалабалар ҳукуматимиз, шахсан юртбошимизнинг спортни ҳар томонлама ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътиборлари натижасидир. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг