UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

11 ноя 19:30
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳон чемпионати совриндори Ғуломжон Абдуллаевни табриклаймиз!

Бугун яна бир спорт курашчимиз, эркин кураш бўйича -57 кг вазн тоифасида терма жамоа аъзоси, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Ғуломжон Абдуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бугун 22 ёшга қадам қўйган Ғуломжон Абдуллаев Франциянинг Макон шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Дунё биринчилигида -55 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Такуми Таширодан 10:8 ҳисобида устун келганди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар, курашчилар ва ҳакамлар номидан Ғуломжон Абдуллаевни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Кучли рақобат юзага келган -57 кг вазн тоифасида бугунги кун қаҳрамонига омад тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг