UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

22 апр 10:41
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Тўрт нафар шахматчимизда юз фоизлик натижа!

Туркиянинг Анталия шаҳри шахмат бўйича 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўкувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиляпти.

Нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси ғолибона юришини давом эттирмоқда. Ҳумоюн Бекмуродов, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Афруза Ҳамдамова ўтказилган тўрттала партияда ҳам зафар қучишди. 

Ўн беш ёшли Жавоҳир Синдаров 4-турда туркиялик Атакан Бичерни, Ҳумоюн Бекмуродов қозоғистонлик Алихан Хазатулини, Афруза Ҳамдамова эса Шри-Ланка вакиласи Неминди Раманаякени мағлубиятга учратди. 17 ёшлилар турнирида қатнашаётган Шамсиддин Воҳидов эса яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевга имкониятни бой берди. 

Бу турда Али Қосимов қозоғистонлик Семён Зотовни, Баҳром Баҳриллаев яна бир қозоқ шахматчиси Ерасил Галимни таслим этди. Акбар Аллаберганов мўғулистонлик Тумурчудур Тувшинтулга билан дуранг ўйнади. Зайнура Абророва қозоғистонлик дугонаси Алия Шимбаевадан енгилди. Умида Омонова мўғулистонлик Хишигбаатар Баясгалан билан муросага келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг