UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

14 ноя 08:20
Янгиликлар

Бошқалар

Жаҳон чемпионатида 12та медал қўлга киритилди, шулардан 9таси олтин + ФОТО

Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўзбек кураши бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ҳисоб бўйича саккизинчи жаҳон чемпионати якунланди.

Дунёнинг 20дан зиёд давлати ёш полвонлари (қизлар ва болалар) жами 14та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришди.


Қувонарлиси, Мурод Дўсимбетов ва Олим Равшанов мураббийлигидаги терма жамоамизнинг 13 нафар аъзоси жаҳон чемпионатида 12та медални қўлга киритди. Медаллардан 9таси олтин эканлиги бизни қувонтирди.


Ўз вазн тоифаларида Руслан Бўриев (60 кг), Шаҳрам Аҳадов (66 кг), Раҳматулло Нуриддинов (73 кг), Ҳусниддин Хусанов (100 кг), Бекмурод  Олтибоев (+100 кг), қизлардан Маҳлиё Йўлдошева (52 кг), Мухлиса Абдумаликова (57 кг), Умида Мирҳамидова (63 кг), Раҳима Йўлдошева (78 кг) барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдилар.


60 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Ҳамроев, 73кг вазндаги Садам Аҳмедов кумуш медалга сазовор бўлди. 87кг вазндаги Арофат Абдураҳмонова эса бронза медали билан тақдирланди.


Жами 12та медални қўлга киритган курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Мурод Алиев бешчилигидаги терма жамоамиз делегацияси 15 ноябрь куни соат 13.30да Тошкентга қайтиб келади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг