UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

14 дек 07:52
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида 13 та медаль қўлга киритган полвонларимиз Ватанга қайтишди + ФОТО

9-13 декабрь кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур жаҳон чемпионатида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамоамиз (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам муносиб иштирок этди.

11 декабрь куни  старт берилган жаҳон чемпионати мусобақасида эркаклар белбоғли курашнинг  эркин ва классик йўналишида 8 та вазн тоифасида, хотин-қизлар эса 5 та вазн тоифасида кураш тушишди.

Қувонарлиси, 35 та давлатдан йиғилган энг сара спортчилар орасида полвонларимиз 3 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медалларини эгаллашга муваффақ бўлиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди ва кучлилар қаторидан жой олишди.  

Белбоғли курашнинг эркин йўналиш бўйича беллашувларда   спортчилардан 57 кг. вазн тоифасида Ойбекжон Ҳамидов (Наманган),  68 кг.да Ойбек Султонов (Андижон), 52 кг.да Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё) лар барча рақибларини енгиб, олтин медалларни қўлга киритишди.

82 кг.да Ҳусниддин Рўзиев (Андижон),  100 кг.да Аъзамжон Анваржонов (Андижон), +100 кг.да Шерзод Раҳимов (Фарғона), 58 кг.да Манзураой Мўйдинова (Фарғона) кумуш медалларига эга чиқишган бўлишса, 62 кг.да Муроджон Раҳимов (Хоразм), 52 кг.да Мадина Акрамова (Андижон), 66 кг.да Земфира Азатова (Қорақалпоғистон), +76 кг.да Анифе Куртсеитова (Андижон) лар учинчи ўринни банд этиб, бронза медаль соҳибларига айланишди.

Белбоғли курашнинг классик йўналишида полвонларимиздан 62 кг.да Ҳусанбой Носиров (Андижон) учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 100 кг. да кураш тушган Зайлобиддин Ортиқов иккинчи ўринни банд этиб, кумуш медаль эгасига айланди. 

Жаҳон чемпионати беллашувлари якунига етгач, тантанали тарздаги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги делегация аъзолари бугун, 14 декабрь эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахтимизлаги “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлар ота-оналар, устоз-мураббийлари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакилларидан иборат кенг жамоатчилик томонидан муносиб кутиб олинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг