UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

15 ноя 07:54
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатида ярим финалчилар маълум бўлди

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича аёллар ўртасида нокаут тизимидаги жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 450 000 АҚШ долларини ташкил қилади ва ғолиб шахматчи 60 000 долларга эга бўлади. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз, аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ярим финал остонасида амалдаги жаҳон чемпиони томонидан тўхтатилди. 

Гарчи у чорак финал босқичида икки ўйин натижасига кўра амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнга имкониятни бой берган бўлса-да, Гулруҳбегимнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки муваффақиятли чиқди. У рейтингда ўзидан юқорида турган уч рақибни мағлуб этди. Қора доналарда ўйнашига қарамай дурангга эришди. 

Афсуски, тажриба муҳим паллада ўз сўзини айтди. Саксон биринчи юришдан сўнг гроссмейстеримиз ўз мағлубиятини тан олди. Шу пайтгача ўзбекистонлик аёл шахматчилардан ҳеч бири жаҳон чемпионатининг ярим финал остонасига қадар етиб келмаган эди. 

Чорак финал натижалари: 

Цзюй Вэньцзюнь - Гулруҳбегим Тоҳиржонова - 1,5:0,5

Катерина Лагно - Лэй Тинцзе - 2:0

Мария Музичук - Жансая Абдумалик (Қозоғистон) - 4,5:3,5 (тай-брек ўйналган)

Александра Костенюк - Анна Музичук - 2,5:1,5 (тай-брек ўйналган) 


Ярим финал жуфтликлари: 

Александра Костенюк – Цзюй Вэньцзюнь

Мария Музичук - Катерина Лагно

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг