UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Жаҳонгир Зокиров хитойлик рақибини мағлубиятга учратди ва ЖЧ финалига чиқди 0 01:39Тўрабек Хабибуллаев ҳам ЖЧ финалига йўл олди! 0 01:03ЖЧ ярим финалида "ўзбекча дерби" бўлиб ўтди 0 00:07Абдумалик Халоков иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 23:44Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди 0 23:14Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионати финалига чиқди 0 19:35Ўсмирларимиз 18 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди! 0 19:14Акмалжон Исроилов ЖЧ ярим финалига йўл олди 0 18:30Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Қолганлар эса тайёр" 0 18:09Шодиёр Мелиқўзиев чорак финалда япониялик боксчига имкониятни бой берди 0 17:45"Дэвис кубоги": Гонгконг — Ўзбекистон ўйини учун қуръа ташланди, ўйинлар эртадан бошланади 0 17:22Дана Уайт: "Дональд Трамп — UFC мухлиси ва менинг 25 йиллик дўстим" 0 17:00АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум 0 16:38Сабина Бобоқулова катта устунлик эвазига ғалаба қозониб, ЖЧ ярим финалга йўл олди 0 16:11"Уни нокаутга учратиш учун барча ишни қиламан". Сауль Альварес — Кроуфордга қарши жанг ҳақида 0

31 окт 08:50
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз 4-ўрин бўлди

Грузиянинг Батуми шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида ташкил этилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 100га яқин мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этди. Улар орасида терма жамоамизнинг 6 нафар аъзоси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Лекин натижа мураббийлар кутганчалик бўлмади. Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз 4-ўрин бўлганлиги фикримизни тасдиқлайди. Ака-ука жаҳон чемпионлари Исломбек ва Жавоҳир Синдаровлар ўз ёш тоифаларида биринчи ҳамда иккинчи рақамли шахматчи бўлсаларда, натижага шунга монанд бўлмади.

Саккиз ёшлилар мусобақасида ўз имкониятини синаб кўрган Ҳумоюн Бекмуродов 11 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, 47-ўринни эгаллади. Ўн ёшли шахматчилар баҳсида биринчи рақам остида таснифланган Исломбек Синдоров 6 очко билан 49-ўрин билан чекланди.

Ўн икки ёшли шахматчилар мусобақасида иккинчи тартиб рақамли иштирокчи бўлган Жавоҳир Синдоров 7 очко билан 18-поғонадан жой олди. Жаҳон чемпионати кашфиётига айланган Афруза Ҳамдамова 11 имкониятдан 8 очко тўплаб, кучли тўртликка якун ясади.

Ҳамюртларимиздан Юлия Хегай 5,5 очко билан 55, Мафтуна Бобомуродова эса 7,5 очко билан 11-ўринни банд этди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг