UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0

22 сен 13:46
Янгиликлар

Гандбол

Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди: Гандболчиларимизнинг рақиби аниқ

Теглар :  Гандбол
Иорданияда аёллар ўртасида гандбол бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, ушбу чемпионатда кучли олтиликка кирган терма жамоалар жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқишлари мумкин. 

Эртага, 23 сентябрь куни мусобақа доирасида плей-офф баҳслари ташкил этилади. 5-8 ўринлар учун тўрт терма жамоа баҳс олиб боради. 

Ўзбекистон терма жамоаси кучли олтиликка кириш учун мезбон Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Агар қизларимиз мазкур баҳсда ғалабага эришсалар, шу йил декабрь ойида Испанияда ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига йўл оладилар. 

Иккинчи жуфтликда эса Сурия ҳамда Гонконг терма жамоалари ЖЧ йўлланмаси учун баҳс юритадилар. 

Бунгача Жанубий Корея, Эрон, Япония ва Қозоғистон терма жамоалари ярим финалга чиқиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйгандилар. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг