UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0

27 ноя 17:15
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни 5 нафар курашчимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди + ФОТО

Бироз аввал Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилаётган кураш бўйича 13-жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.

Бугунги беллашувларда эркаклар -81, -90 кг, аёллар эса -57, -63 ва -70 кг вазн тоифаларида жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқишди. Юртимиз шарафини ушбу муросасиз баҳсларда ҳимоя қилган 5 нафар курашчимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди. 

-81 кг вазнда курашган Умид Эсонов, -63 кг вазндаги Олия Ҳамидова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Финалда эронлик рақибидан устун келган Умид Эсонов энди уч карра жаҳон чемпиони.  

Финалга қадар етиб келган Жонибек Қозоқов (-90 кг) ва Шаҳноза Бозорова (-70 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Ҳожар Шапоатова (-57 кг) бронза медалига эга чиқди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик беллашувлар якунига кўра 4 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Эронлик курашчилар бу борада ҳозирча пешқадам. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг