UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0

25 ноя 17:33
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
Бугун 25 ноябрь куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг юқори савиядаги тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда  сўзга чиққан  Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев  кейинги  йилларда спорт турларини ривожлантириш  борасида юртимизда, хусусан, вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб,   Жиззахда илк бор ўтказилаётган ушбу чемпионатда иштирок этаётган 30 дан ортиқ  давлатларнинг 300 нафардан ортиқ спортчиларига  омад тилади. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазбек Каримов, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниевлар   бугунги кунда  белбоғли курашни  дунё миқёсида  оммалаштириш борасида  амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритишди.

Тадбирда таъкидланганидек, миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб кенг миқёсда ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 27 сентябрида Литванинг Вильнюс шаҳрида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) ташкил этилди ва расман Европа Иттифоқидан рўйхатдан ўтказилди. Мазкур ассоциацияга ҳамюртимиз Азизбек Абдуҳалилович Ғаниев президент этиб сайланди. Бу эса белбоғли курашни дунё миқёсида ривожлантиришда  туб бурилиш ясади. Жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари айнан Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси  раҳбарияти  ташаббуси ва ҳомийлигида тарихда илк бор Украина давлатининг Львов шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати ўтказилди.

Ушбу Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда. 

Тадбирда иштирок этаётган меҳмонларга  Белбоғли кураш федерацияси ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек,  спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Жиззах вилояти ҳокими  Эргаш Салиев ва   Жаҳон белбоғли кураш  ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниевга  Туризм ва спорт вазирлиги таъсис этган  “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди. 

Шундан сўнг чемпионат баҳсларига старт берилди. Бугун ўғил болалар белбоғли кураш йўналишида 57, 62, 68, 75, 82, 90, 100,+100 кг.  вазн тоифасида,  қизлар белбоғли кураш йўналишида 48,52, 58, 66, 76, +76 кг.  вазн тоифаларида беллашишмоқда. 

Мусобақани халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бошчилигида 40 нафар халқаро тоифадаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бормоқда. 

Регламентга мувофиқ, эртага ўғил болалар ва қизлар белбоғли курашнинг эркин йўналишида юқорида кўрсатилган вазн тоифаларида ғолиблик учун курашишади. 

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 56.000 АҚШ долларини ташкил этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

ФОТО: Алимурод Мамадаминов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг