UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 сен 12:44
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатлари қаҳрамонлари тақдирланишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Яқинда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мос равишда Босния ва Гертсеговиния ҳамда Эквадорда ўтказилган жаҳон чемпионатларида муносиб тарзда қатнашиб, тарихий натижа билан юртимизга қайтиб келишган эди.

Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дунё биринчилигида 1 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида дунёнинг 60 давлати орасида 4-ўринни эгаллаганди. Жамаовий микст баҳсларида эса илк бор бронза медали қўлга киритилган эди. 

Кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

Олтин медаль

-70 кг: Барчиной Қодирова 


Кумуш медаллари 

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова 

-66 кг: Шоҳжаҳон Отабоев 

-81 кг: Алишер Саманов 

-90 кг: Аббос Шермаҳматов 


Бронза медаллари

-44 кг: Умидахон Бурхонжонова 

-63 кг: Хуршида Раззоқбердиева

-73 кг: Самариддин Муҳибиддинов


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса Эквадор давлати мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан жой олганди.   

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

Олтин медаль

-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов 


Кумуш медаль 

-66 кг: Азизбек Ортиқов 


Бронза медаль

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева 

+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Кеча икки жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини шарафлаган дзюдочиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти томонидан пул мукофоти билан тақдирланди. Федерация раҳбарияти терма жамоа шифокорлари ва масажистларини ҳам эсдан чиқармади.  

Байрамона тарзда ўтган маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ва Шерзод Ташматов, мураббийлар, дзюдочилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг