UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

03 янв 11:09
Янгиликлар

Сув спорти турлари, Олимпия ўйинлари

Жаҳон чемпиони, беш карра Европа чемпиони ва тўрт карра Паралимпия ўйинлари совриндори икки йилга дисквалификация қилинди

Хабарингиз бор, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан барча спортчилардан допинг-синамалар олинди.

Ушбу амалиёт қўлланилишига асосий сабаб мусобақадан сўнг спортчининг натижаси бекор қилинишини олдини олишдир.

Агарда мусобақадан олдин олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланадиган бўлса мусобақаларга қўйилмаслиги ва суриштирув ишларига жалб қилинган ҳолда ўз мамлакатига қайтариб юборилиши йўлга қўйилди.

Бу амалиёт қўлланилиши орқали ташкилий қўмита бир мунча ижобий натижага эришди десак муболаға бўлмайди. Жаҳон чемпиони, беш карра Европа чемпиони ва тўрт карра Паралимпия ўйинлари совриндори ҳисобланган украиналик Ярослав Денйсенко яққол мисол десак бўлади.

У Токио-2020 ўйинлари арафасида топширган допинг-синамасидан тақиқланган “гидрохлортиазид” моддаси аниқлангани учун Паралимпия ўйинларида иштирок этишдан маҳрум этилган. Шундай қилиб, комиссия қарорига кўра спортчи 2023 йил 9 августга қадар спортдан четлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ярослав Денисенко кўзи ожизлар сузиш спортида иштирок этиб, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида 100 М ва 400 М эркин сузиш, 100 М баттерфляй ва 200 М комплекс сузиш турларида тўртта бронза медалларини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг