UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0 22:35РАСМАН: Исроил Мадримов бокс юлдузи Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади 0 20:56Футзал. Ўзбекистон камбэк амалга ошириб, Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди 0 20:36Навбат Душанбе "Катта Дубулға" турнирига. Терма жамоамиз Тожикистонга қандай таркибда боради? 0 20:15"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун) 0 19:52Жокович Надаль ҳақида: "Афсона билан ҳали 1-2 та турнирда учрашишга умид қиламан" 0 19:31Жон Жонс катта танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди 0 19:10АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди 0 18:48Гэтжи Холлоуэй билан жанг ҳақида: "Афсусда эмасман" 0 18:27Шин Шимкентда муваффақиятли старт олди 0 18:06Майкл Чендлер Махачев - Порье жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:45U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди 0 17:24UFC Испаниядаги турнирини қачон ва қаерда ўтказиши айтилди 0 17:03The Ring P4P рейтинги янгиланди. Хейни рейтингни тарк этди, Мадримовнинг рақиби эса пешқадам 0

15 май 15:25
Янгиликлар

Гимнастика

Жаҳон кубоги босқичи ва “Happy Caravan” турнири якунланди

Теглар :  Назаренкова
Пойтахтимиздаги Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида ўтказилган Жаҳон кубоги босқичи ва “Happy Caravan” халқаро турнири якунланди.

Анъанавий тарзда ўтказиладиган гўзаллик ва нафосат байрамида Ўзбекистон, АҚШ, Беларусь, Жанубий Корея, Испания, Исроил, Малайзия, Польша, Россия, Хитой, Эстония, Япония, Қозоғистон, Арманистон каби давлатлардан 100 дан ортиқ гимнастикачи ғолиблик учун баҳслашди.

Мазкур мусобақаларда гимнастикачилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида кўпкураш ва алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Жаҳон кубоги босқичининг алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича шахсий баҳсларда спортчимизларимиз Анастасия Сердюкова тўп ва тасмада машқ бажаришда иккита бронза медалини қўлга киритган бўлса, Елизавета Назаренкова булавада машқ бажариш бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Happy Caravan” халқаро турнирининг шахсий ҳисобдаги мусобақасида ҳамюртларимиздан Нуринисо Усмонованинг арғамчи, ҳалқа ва тўп билан бажарган машқлари учта бронза медалга лойиқ топилди. Яна бир гимнастикачимиз Милана Тян булавада машқ бажаришда бронза медаль билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг