UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

20 апр 08:07
Янгиликлар

Гимнастика

Жаҳон кубоги босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олади.

Пойтахтимиздаги гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида бадиий гимнастикачиларимиз томонидан тайёрланган турли кўргазмали чиқишлардан иборат дастур намойиш этилди. Ёш гимнастикачиларнинг маҳорат билан, куй-қўшиқлар садолари остида намойиш этган кўргазмали чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. 

 Мусобақанинг тантали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат гимнастика федерацияси мутасадди раҳбарлари, хорижлик меҳмонлар, спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Очилиш маросимида сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов турнир иштирокчилари қутлар экан, шундай деди: 

“Юртимиз яна бир марта дунёнинг энг кучли спортчилари йиғиладиган ушбу турнирга мезбонлик қилиб турганидан жуда мамнунмиз. Ишончим комилки, Тошкентда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги энг юқори савияда ўтади ва унинг барча иштирокчилари ўзларининг  юксак маҳоратларини намойиш этишади.”– деди О.Қосимов

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг 23 давлатидан 80 нафарга яқин кучли гимнастикачи қизлар тўпланган. Иштирокчиларнинг 39 нафари ўзларининг яккалик дастурини намойиш этишади. 6 жамоа гуруҳ баҳсларида иштирок этишади.

Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ватанимиз шарафини якка ҳолда истеъдодли мураббий Лилия Власованинг икки нафар шогирди - Сабина Тошкенбоева ва Екатерина Фетисова, гуруҳ машқларида эса Россиядан таклиф этилган мураббий Екатерина Пирожкова ҳамда Раъно Муҳамедова раҳбарлигида Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевалардан иборат жамоа ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг