UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

20 дек 17:17
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритган таэквондочиларимиз Париж-2024 Олимпиадасида кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этади

Таэквондо WТ бўйича аралаш жамоавий йўналиши йирик комплекс мусобақалар дастурига киритилмоқда.

Ушбу йўналиш Париж-2024 га кўргазмали дастур сифатида киритилган бўлса, Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан бошлаб медаллар жамланмаси ўйналиши кутилмоқда.

Кеча Хитойда якунига етган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг қўлга киритган кумуш медали катта аҳамиятга эга. Боиси, терма жамоа таркибида Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова каби етакчилар иштирок этишмаган бўлса ҳам, беллашувлар давомида ушбу спорт ватани бўлмиш Жанубий Корея жамоаси мағлуб этилди. Жанговар таркибда қатнашган Хитой билан тенгма тенг рақобат олиб борилди.

Жаҳон кубогидаги натижа спортчиларимизга Париж-2024 Олимпиадаси доирасида ўтказиладиган кўргазмали дастурда қатнашиш имкониятини тақдим қилди. Унда фақатгина Франция, Ўзбекистон, Хитой ва Жанубий Корея жамоалари ўртасида баҳс кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг