29 янв 20:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳонгир Зокиров Осиё чемпионлигини қўлга киритди
22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида сўнгги қатнашчимиз ҳам олтин медални ўзиники қилди.
+92 кг вазндаги боксчимиз Жаҳонгир Зокиров қўшни Тожикистон вакили Муҳаммад Аброриддиновга қарши рингга чиқиб, ишончли ғалаба қозонди ва терма жамоамизга ушбу мусобақадаги охирги олтин медални тақдим этди. Шундай қилиб Осиё чемпионати финалига йўл олган ўн икки боксчимизнинг барчаси олтин медални нақд қилишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар