UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1

18 апр 15:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жаҳонгирмирзо олтин, Ихтиёр, Амиржон ва Рустам эса бронза медали учун гиламга чиқади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етади.

Хабар берганимиздек, бугун эркин кураш мусобақасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Бироз аввал саралаш беллашувлари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган эркин курашчилар номи маълум бўлди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун баҳсларга киришган 5 курашчимиздан 4 нафарида Осиё чемпионатидан медаль билан қайтиш имконияти бор. 61 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгирмирзо Туробов Осиё чемпионлиги учун қозоғистонлик Адлан Аскаровга қарши гиламга чиқади. У чорак финалда япониялик Шоя Шимаэни 5-2, ярим финалда эса кореялик Ким Сунг Гвонни 4-0 ҳисобида енгди. 

Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Ихтиёр Наврўзов илк беллашувида мағлубиятга учраган бўлса-да, лекин ўтиш баҳси орқали бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Ўтиш беллашувида кореялик Ли Сёнг Чулдан устун келган Наврўзов энди бронза медали учун туркманистонлик Атамират Чарлиевга қарши баҳс олиб боради. 

92 кг вазндаги курашчимиз Рустам Шодиев ҳам бронза медали учун курашади. Унинг рақиби ҳиндистонлик Санжит Санжит бўлади. Шодиев чорак финалда қирғизистонлик Чингиз Керимкуловни 9-1 ҳисобида енгиб, ярим финалда эронлик Камран Гасемпурга имкониятни бой бериб қўйганди.

Терма жамоамизнинг энг оғир - 125 кг вазн тоифасидаги вакили Амиржон Нутфуллаев япониялик Таики Ямамотони 11-6, тожикистонлик Рустам Искандарини 19-14 ҳисобида доғда қолдирди. Аммо, ярим финалда мезбон курашчи Олег Болтинга ютқазди. Амиржон Осиё чемпионатининг бронза медали учун мўғулистонлик Худербулга Доржкандга қарши гиламга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг