UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

07 ноя 13:34
Янгиликлар

Футбол

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бутун эътиборимизни Мали билан ўйинга қаратганмиз"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Жаҳон чемпионати олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тайёргарлик жараёни авжида. Ҳамма буни ҳис этиб турибди. Бу ергача узоқ йўлни босиб келдик. Биламизки, биринчи ўйин жуда муҳим, шу сабабли бутун эътиборимизни шу ўйинга қаратганмиз.

Жаҳон чемпионати – энг катта даражали мусобақа. Бу ерга дунёнинг энг кучли термалари ташриф буюради. Мусобақада юртимиз байроғини юқорига кўтариш ва нималарга қодирлигимизни кўрсатиш. 

Бугунги кунда Осиё футболи ҳам ривожланиб бормоқда. Мезбон Индонезия ўз майдонида барчага сюрприз тайёрлаб қўйган бўлса керак. Қолган тўртта жамоа ҳам ўзининг ўйин услубига эга ва улар ҳам астойдил қаршилик кўрсатишади.

Мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаш учун илк баҳсда ижобий натижа кўрсатиш муҳим. Рақиб ҳақида етарлича маълумотларга эгамиз – камчилиги ва устун томонларини ўрганиб чиқяпмиз. Бизни ажойиб ўйин кутиб турибди", – деди Раҳматуллаев. 

Мали – Ўзбекистон учрашуви 10 ноябрь куни 14:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг