UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0

17 сен 11:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жамшиднинг мураббийи: “Бизга ноҳақлик қилишди”

Хабар берганимиздек, кеча оқшом Украина пойтахти Киев шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилиб, унинг марказий жанги ҳамюртимиз иштирокида бўлиб ўтганди.

Фаолияти давомида мағлубият нималигини билмай келаётган Жамшид Нажмиддинов собиқ жаҳон чемпиони, украиналик тажрибали боксчи Виктор Постолга қарши рингга кўтарилган эди.

Афсуски, ҳакамлар 10 раундлик жанг якунида ғалабани мезбон боксчига тақдим этишди. Ҳакамлар Жамшиднинг бешинчи раундда Постолни чуқур нокдаун ҳолатига тушириб қўйгани ва устунликка эга бўлганига эътибор ҳам қаратишмади.

“Биз жанг натижаси эълон қилинганидан сўнг шокка тушиб қолдик. Боиси, бу жанг Жамшиднинг ғалабаси билан якунланган эди. Нокдаундан ташқари яна иккита вазиятда рефери жангни тўхтатиб, ҳисобни очиши мумкин эди. Минг афсуски, ҳакамлар мезбон боксчи фойдасига қарор чиқаришди”, - дейди Нажмиддиновнинг мураббийи Набижон Исманов.


Эслатиб ўтамиз, фаолияти давомида 30та жанг ўтказиб, шуларнинг 29тасида ғалаба қозонган Виктор Постол ўтган йили америкалик Теренс Кроуфордга қарши кечган жангда чемпионлик камарини бой бериб қўйганди. Кроуфорд эса айни пайтда мутлоқ жаҳон чемпиони ҳисобланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 сен 13:47:43
Ангрен
Хамма айб узларингда. Айбни узингдан кидирларинг. Хаммага чунарли нарсани санлар чунмасмидиларинг? Жамшидни ахмок килиб жангни сотгансанлар.
   
17 сен 11:37:23
JasurBeK
Postolni nokautga uchratibdimi , malades. Bir ammalab aqshga borsa Jamshidni 63.5kgda yorqin kelajak kutadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг