UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

11 июн 15:18
Янгиликлар

Футбол

Жанни Инфантино Тошкентга келади ва ЎФАнинг янги биносига илк ғиштни қўйиб беради

Футбол бўйича жаҳон чемпионати старти олдидан, бугун Россия пойтахтидаги "Кемпински отель" меҳмонхонасида Осиё футбол Конфедерациясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда FIFA Президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди.

Хабарингиз бор, бу йилги Мундиалда қитъамиз шарафини бешта терма жамоа - Эрон, Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Австралия термалари ҳимоя қилишади. Бугунги йиғилишда FIFA Президенти Жанни Инфантино, қолаверса Осиё футбол Конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Осиё терма жамоалари ва ҳакамларга омад тилади.

Жумладан, Жанни Инфантино йиғилиш давомида шундай деди: "Осиёда футбол жадаллик билан ривожланиб боряпти. Умид қиламанки, бу йилги мусобақада Осиё терма жамоалари ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишади. Қолаверса, айни пайтда Осиёда ҳакамлик соҳаси ҳам анча ривожланган. Сўнгги йилларда ушбу қитъадан бир қатор кучли реферилар етишиб чиқди. Жаҳон чемпионатининг финал босқичида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳам бугунги кунда айнан Осиёлик ҳакам Равшан Эрматов бўлиб тургани ҳам фикримга исбот бўла олади".

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги бригада ҳам иштирок этади. Шунингдек, ўзбек футболи тарихида илк маротаба Алим Арифов жаҳон чемпионатида комиссар вазифасини бажаради.

Йиғилишдан сўнг МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашди. МОҚ раҳбари мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида FIFA Президентига сўзлаб берди. Ўз навбатида, жаҳондаги энг қудратли спорт ташкилотларидан бирининг раҳбари Инфантино ҳам ўзбек спортида рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади ва яқин орада шахсан ўзи Тошкентга ташриф буюришини ва ўзгаришларни бевосита кузатишини таъкидлаб ўтди.

Режага кўра, шу йилнинг ўзида "Миллий" стадион (собиқ "Бунёдкор") ҳудудида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учун янги бино қурилиш ишлари бошлаб юборилади. Бинога биринчи ғиштни айнан FIFA президенти Жанни Инфантино қўйиб бериши кутилмоқда. Демак, шу йил якунига қадар FIFA раҳбари Тошкентга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 14 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида бошланади. Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган очилиш учрашувини МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 июн 15:38:39
Sirojiddin Asqarov
Ухламангларооо!
Бу "Қўқон тв"мас бир нечаюзминг одам ўқигани!
Бутун Ўзбекистонни ва четдаги ўзбекларни ҳайрон қолдирманглар!
   
11 июн 15:35:43
Sirojiddin Asqarov
"Тўртта жамоа" ?!
Бу дейман жўрналистларимиз ҳам тўртта қатнашишига урганиб қолишган шекили!
   
11 июн 15:33:37
Inomjon
5 ta jamoa J Korea ham bor
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг