UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

18 дек 07:22
Янгиликлар

Бошқалар

Жанубий Корея элчиси ЎзДЖТСУга 50 миллион сўмдан ортиқ спорт анжомлари совға қилди

Теглар :  ЎзДЖТСУКорея
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Же Квон ташриф буюрди.

Даставвал элчи жаноблари университетда талабаларга яратилган шароитлар билан таништирилди. Шундан сўнг университет ректори Маҳмуд Болтабаев ва меҳмонлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, олий таълим муассасаларининг ўрни, ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви хусусида сўз юритилди. Ҳамкорлик кўлами бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди ҳамда уни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда меҳмонларга Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича тақдимот қилинди.

Учрашув якунида меҳмонларга эсталик совғалари топширилди. Ўз ўрнида элчи жаноблари Кан Же Квон таэквондо таълим йўналиши талабалари учун университетга қиймати 50 миллион сўмдан ортиқ бўлган добок, протектор, митта ва бошқа спорт анжомларини совға қилди.

Маълумот учун: 2008 йилдан буён университетида таэквондо таълим йўналишига талабалар қабул қилинмоқда. Шу йиллар давомида мазкур йўналиш бўйича 352 нафар олий маълумотли мутахассислар етишиб чиқди ва ҳозирда улар республикамизнинг турли вилоятларида ўз фаолиятларини муваффақиятли давом эттиришяпти. Ҳозирги кунда таэквондо таълим йўналишида 310 нафардан ортиқ талаба ёшлар таҳсил олишмоқда.

Таэквондо мутахассислигини тугатган талабалар орасидан Акмал Эргашев, Евгения Каримова, Ирина Диргач, Жасур Бойқўзиев ҳамда Никита Рафалович сингари халқаро тоифадаги спорт усталари, жаҳон чемпионати совриндорлари ва Осиё ўйинлари ғолиблари етишиб чиққан.

Шунингдек, университетда бир неча йиллардан буён Жанубий кореялик профессор Баэк Мун Жонг талабаларга таэквондо спорти сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг