UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Махачев мураббийи Исламнинг Маддаленага қарши жангдаги асосий устунлигини айтди. Бу кураш эмас! 0 12:32Дербида енгил ғалабага эришган Синнер US Open 1/2 финалида 0 12:11Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди 0 11:50Янги босқич, янги марралар: ЎзДЖТСУда биринчи курс талабалари учун ўқув йили бошланди 0 11:29US Open. Ига Свёнтек учун мусобақа якунланди 0 11:08Бугун Самарқандда 855 000 доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт олади 0 10:47"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади 0 10:26"Энди у аввалгидек бўлмайди" - UFC чемпиони Макгрегор ҳақида гапирди 0 10:02Нурсултон Рўзибоев операция қилинди (ФОТО) 0 09:40Шара Буллет ҳам Қатардаги турнирда жанг қилиши мумкин 0 09:19"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди 0 08:30Бугун боксчиларимиз жаҳон чемпионатидаги юришни бошлашади: илк рақиб Қозоғистондан 0 18:01"Нассурдин ҳақида энди гапира бошлашди. Барчаси мен сабабли" - Кайо Борральо 0 17:39Конор Макгрегор: "Мен Ирландияда ўз ҳисобимдан юзлаб уйлар қурганман" 0 17:17Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди 0

22 мар 15:18
Янгиликлар

Бошқалар

Жанубий Корея қишки Олимпиадага қандай тайёрланмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ

2018 йилда қишки Олимпиада Жанубий Кореянинг Пенчань шаҳрида бўлиб ўтади.


Ушбу Олимпиада кореяликлар учун иккинчиси ҳисобланади. Бунгача қитъадошларимиз 30 йил олдин Сеулда ёзги Олимпиадани қабул қилгандилар.

Эътиборингизга келаси йили қишки Олимпиада баҳслари бўлиб ўтадиган иншоотларнинг бугунги кундаги ҳолатларини тақдим этамиз.

Корейслар Олимпиадани Сочи-2014дан ҳам яхшироқ савияда ўтказиш истагидалар


Ушбу қор одам ҳам Олимпиадани интиқиб кутмоқда


Мусобақа бошланишига бир йил қолганида бу ерда қор фестивали бўлиб ўтди: Олимпия халқалари ажойиб-а?


Сухоран йўлбарси (чапда) - мусобақа рамзи, айиқча Пандаби эса паралимпия баҳслари тимсоли сифатида қабул қилинган


"The Olympic Plaza"да Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтади


Бу ерда тайёрлаш ишлари авж олган


Альпензия кластери жойлашган ушбу комплексда чанғи, биатлон, тоғ чанғиси, бобслей, чана спорти каби мусобақалар ўтказилади


Трамплиндан сакраш баҳсларида медалларни қўлга киритиш учун стартга айнан шу ердан чиқилади


Бу ерда қизиқарли баҳслар гувоҳига айланишимиз аниқ


Трибуналар ҳозирча бўм-бўш, лекин иштирокчи мамлакатлар байроқлари бу ерга илина бошлаган


Биатлон маркази! Ажойиб-а?


Чанғи комплекси эса мана шундай кўринишда қад ростлаган


Бу ерда чанғи, скелетон ва бобслейчилар ўз омадларини синаб кўрадилар


Мусобақалар учун трассалар синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирча барчаси яхши. Хар ҳолда Ванкувер Олимпиадасида кузатилганидек ҳалокатлар бу ерда бўлмаслигини истаб қоламиз


Трасса атрофида қор йўқ. Лекин, Олимпиада бошланишига яқин бу ер ажойиб кўринишга эга бўлиши шубҳасиз!


Сноубордчилар серқуёш "Бурган Фёникс Парк"да медаллар учун кураш олиб борадилар


Бу ерда фристайлчилар ҳамюртимиз Лина Черязова каби олтин медалларни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўрадилар


Хоккей марказига кираверишда эса мана шу манзарани кўришингиз мумкин


Олимпия халқаларини Кореяда барча жойда учратиш мумкин, хаттоки...


Голландияликлар пешқадам ҳисобланадиган конькида югуриш баҳслари шу ерда бўлиб ўтади


Миша Ге эса шу ерда Олимпиада медалини қўлга киритиши мумкин


Олимпия шаҳарчаси ҳам битай деб қолди...


Умуман олганда, Пенчань қишки Олимпиадани ўтказиш учун деярли тайёр!


Хорижий сайтлар асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
24 мар 21:08:57
sherali
ajoyib bizdayam wunaqa joylar bo'saaaaaaaaaaa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг