UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0

04 июн 12:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жасмина ва Шоҳида рейтинг турнири финалида, яна икки вакиламиз бронза учун курашади

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири давом этмоқда.

Қувонарлиси, бироз аввал аёллар ўртасидаги беллашувларда икки вакиламиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Ёшлар Олимпиадаси бронза медали совриндори Шоҳида Аҳмедова финалда олтин медаль учун курашадиган бўлди. 55 кг вазндаги курашчимиз 1/2 финалда ҳиндистонлик Сушма Шокинни муддатидан аввал мағлуб (9-0) эта олди. Унинг финалдаги рақибаси қозоғистонлик Марина Седнева бўлади. Бу икки курашчининг иккинчи даврадаги ўзаро баҳсиида Седнева 12-9 ҳисобида устун келганди.  

50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасмина Иммаева эса 1/4 финалда қозоғистонлик Светлана Анкичевани 7-0, 1/2 финалда мўғулистонлик Отгонжаргал Долгоржавни сўнгги балл (6-6) эвазига енгди. Энди Жасмина олтин медаль учун яна бир мўғул курашчиси Намуунтсегтсег Тсогт Очирга қарши гиламга чиқади.   

Шунингдек, кечки дастурда курашчи-қизларимиздан Актенге Кеунимжаева (53 кг) мўғулистонлик Буман Энхболдга, Ариухан Жумабаева (65 кг) қозоғистонлик Гауҳар Мукатайга қарши бронза медали учун баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг