UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

03 авг 21:49
Янгиликлар

Таэквондо

Жасур Бойқўзиев: "Жаҳон чемпионатида таэквондочиларимиз тарихдаги энг яхши натижани қайд эта оладилар"

Хабарингиз бор, 7-10 август кунлари Тошкент шаҳри таэквондо WTF бўйичаа кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни кунларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақага жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Терма жамоамиз мураббийлар штабида Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, тажрибали таэквондочи Жасур Бойқўзиев ҳам фаолият олиб бормоқда. 

Биз олдинда турган жаҳон чемпионати олдидан Жасур Бойқўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ҳозирги кунда Ўзбекистон кадетлар терма жамоасида катта мураббий Собир Назаралиевга ёрдамчи сифатида иш олиб боряпман. Спортчи бўлганим учун мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Терма жамоага келиб, мураббийлик қандай қийин соҳа эканлигини ҳис қилдим. Сабаби сиз спортчи бўлсангиз фақат ўзингиз учун ҳаракат қиласиз. Мураббий сифатида эса қўл остингиздаги барча спортчига эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Тўғрисини айтсам бу жуда қийин экан.  

Спортчи залга келади, белгиланган режа асосида машғулотларини олиб боради ва кейин дам олиши мумкин бўлади. Мураббий эса машғулотлардан сўнг ҳам изланишдан тўхтамаслиги лозим. Сиз олиб борилган машғулотларни таҳлил қилишингиз, турли режалар тузишингиз ва рақибларни ўрганишингиз лозим бўлади. 

Шунинг учун қўлдан келганча кадетлар терма жамоасининг муваффақиятли иштироки учун катта мураббийга ёрдам бериб келяпмиз. Ҳозирги кунда терма жамоамиз сафидаги ёш спортчиларимиз ҳаракатчан ва меҳнатсевар. Ўйлайманки, ушбу жаҳон чемпионатида таэквондочиларимиз тарихдаги энг яхши натижани қайд эта оладилар.

Мусобақанинг ташкилий жиҳатлари ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтда мазкур мусобақага тайёргарлик жиддий давом этмоқда. Бу борада ташкилий қўмита томонидан катта ҳажмда иш олиб борилмоқда. Ишонаманки, Ўзбекистон бундай тайёргарлик билан жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказа олади", - деди Жасур Бойқўзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг