UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

18 фев 16:01
Янгиликлар

Бошқалар

Жасур Матчанов Москвада россиялик ҳамкасби билан учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, спорт соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланганди.

Бугун ана шу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳамда вице-президент Аҳмаджон Раҳимов Москвада жойлашган Россия Олимпия қўмитаси биносида учрашув ўтказишди. Унда мезбонлар томонидан Бош котиб Анастасия Давидова, Бош котиб ўринбосари - Халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Юрий Юрьев ҳамда спорт директори Андрей Конокотинлар иштирок этишди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро келишув асосида ишни давом эттириш, Олимпия ўйинларида кўплаб медаллар жамланмаси ўйналадиган сув спорти ва енгил атлетика спорт турлари бўйича мураббийларни терма жамоамизга жалб қилиш, сув спорти турлари (сув полоси ва синхрон сузиш) бўйича қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш масалалари кўрилди.


Шунингдек, россиялик мутасаддилар март ойида пойтахтимизда фойдаланишга топшириладиган "Ҳумо" кўптармоқли аренасининг очилиш маросимида иштирок этиш истагини билдиришди. Ўз навбатида, Жасур Матчанов мазкур ташрифдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини билдирди.

Бундан ташқари, Россия Олимпия қўмитаси вакиллари ўзбек оғир атлетикаси сўнгги йилларда сезиларли равишда ўсганини қайд этишди. Улар томонидан Токио 2020 Олимпиадаси олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини биргаликда, Японияга яқин бўлган ҳудуд - Южно-Сахалинск шаҳрида ташкил этиш таклифи билдирилди. Ўз навбатида бу ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли ҳамкорлик бўлиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг