UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

17 июл 16:54
Янгиликлар

Бошқалар

Жасур Матчанов ўз хоҳишига кўра МОҚ бош котиби лавозимини тарк этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмитанинг навбатдан ташқари XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди.

Бу ҳақида МОҚ матбуот ва медиа департаменти хабар берди.

Унда  МОҚ президенти Рустам Шоабдурахмонов, вице-президент Азизжон Камилов ҳамда Бош Ассамблея аъзолари иштирок этишди. 


Йиғилиш кун тартибидан биргина масала ўрин олди. У ҳам бўлса 2018 йил январь ойидан буён Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Жасур Матчановнинг ўз ҳохишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқишдан иборат эди. Бош Ассамблея аъзолари Ж. Матчановнинг истеъфосини бир овоздан қабул қилишди ва Жасур Матякубович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимидан  озод этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, бокс бўйича жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари совриндори Жасур Матчанов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2018 йилнинг 16 январидан, яъни роппа роса 1 ярим йил давомида Бош котиб лавозимини эгаллади. Унинг бошчилигида Миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқаларини янада мустаҳкамлади.

Шунингдек, Жасур Матякубович ўтган йили Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилди. Айнан мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жасур Матякубович Матчановнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиб лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу масалада якуний қарор МОҚнинг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида қабул қилинади. Яъни номзодлар кўриб чиқилгач, ташкилотга янги  Бош котиб сайланади.

Шунинг билан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг