UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

02 май 23:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ, 2-кун. Ўзбекистон йўқотишларсиз одимламоқда, Қозоғистон, Куба ва Россияда ҳолат қандай?

Бугун бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам якунига етди.

Бугунги кун доирасида уч нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди:

1. - 63 кгда саралаш жанги: Мануэль Фебус (Пуерто-Рико) - Руслан Абдуллаев, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).
2. - 86 кгда саралаш жанги: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Адилбек Эркин Уулу (Қирғизистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан). 
3. - 80 кгда саралаш жанги: Жасурбек Йўлдошев - Юнес Немочи (Жазоир), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Кеча эса - 60 кгдаги Мужибилло Турсунов рақибини уйига равона қилган эди. Шундай қилиб, 1/16 финал босқичга йўл олган боксчиларимиз сони уч нафарга етди. Шоҳжаҳон Абдуллаев эса нимчорак финалга йўл олди.


Бугунги кун доирасида рақиб мамлакатлардан бири — Қозоғистоннинг икки боксчиси рингга чиқди:

1. - 86 кгда саралаш жанги: Тогамбай Сағиндик (Қозоғистон) - Натан Нланду Мбели (ДР Конго), (3-раундда техник нокаут билан).
2. - 63,5 кгда саралаш жанги: Санатали Толтаев (Қозоғистон) - Ахмад Штиви (Исроил), (Ҳакамлар қарори билан).

Таъкидлаш лозим, худди Ўзбекистон сингари Қозоғистоннинг ҳам тўрт нафар вакилининг барчаси кейинги босқич масаласини ҳал қила олди. Кеча қўшниларимиздан Талгат Сиримбетов ва Айбек Оралбайлар ҳам рақиблари устидан зафар қучган эди.


Россияликларнинг мусобақадаги иштироки бугун бошланди:

- 86 кгда саралаш жанги: Шарабутдин Атаев (Россия) - Милосав Савич (Сербия), (Ҳакамлар қарори билан).


Куба терма жамоасида ҳам бугун икки боксчи рингга чиқди:

1. - 86 кгда саралаш жанги: Нельсон Уильямс (Куба) - Даниэл Гусман (Доминикан Республикаси), (Ҳакамлар қарори билан).
2. - 63,5 кгда саралаш жанги: Ласаро Альварес (Куба) - Сесар Моралес (Мексика), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Кеча кубаликлардан Орта Родригес рақиби устидан зафар қучиб, кейинги босқич масаласини ҳал этган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг