UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0

23 ноя 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ-2016. Олтинчи кун. 3 нафар боксчимизда ғалаба, иккисида мағлубият

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Сибур Арена” мажмуасида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати кескин курашлар асносида давом этмоқда.

17-18 ёшли боксчилар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини ҳакамлар синовидан ўтказишяпти.

Кеча жаҳон чемпионатининг олтинчи куни рингга кўтарилган 5 боксчимизнинг 3 нафари ғалабага эришди, қолган иккиси эса мағлубият аламини тотиб кўрди.

Жумладан, 75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов учинчи жангида ҳам ғалабага эришди. У Хитой Тайпейи вакили Чиа-Вей Канни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Рустамов бунгача озарбайжонлик Расим Чобанли ва беларуслик Ягор Скамарохни бир хил 5:0 ҳисобида таслим этган эди.

56 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шунқор Абдурасулов ҳам чиройли ғалабага эришди. Шунқор германиялик Андреас Ягердан 5:0 ҳисобида устун келди.

60 кг вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов бу сафар арманистонлик боксчи Нарек Ховханисянни 4:1 ҳисобида енгди. Билолбек бундан аввалги жангида қозоғистонлик кучли рақиби Санатали Толтаевни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Афсуски, кечаги кунги баҳсларда иккита мағлубият ҳам бўлди. 64 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчимиз Беҳруз Раҳмонов учинчи жангида Доминикан Республикаси вакили Эмилиано Полансога 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. 69 кг вазндаги боксчимиз Улуғбек Собиров эса қозоғистонлик рақиби Садриддин Аҳмедовга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг