UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

08 окт 14:00
Янгиликлар

Дзюдо

ЖЧ-2022. Учинчи кунни ҳам медалсиз тугатдик

Теглар :  Дзюдо
Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари ўтказилди.

Кун давомида тўрт нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борди. Эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов ва Муроджон Йўлдошев, аёллар ўртасида эса -57 кг вазнли Шукуржон Аминова ва Нилуфар Ермагамбетова юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Афсуски, кун якунига кўра спортчиларимиз медалсиз қоладиган бўлишди. 


Уларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



-73 кг вазнда Шаҳрам Аҳадов учинчи босқичда озарбайжонлик Ҳидаят Хейдаровга қарши баҳс олиб борди ва Golden Score'да имкониятни бой берди. 


-73 кг вазнли Муроджон Йўлдошев учинчи босқичда япониялик Сиочи Хашимотога Golden Score'да учинчи шидо эвазига ютқазди. 


-57 кг вазнли Нилуфар Ермаганбетова бразилиялик Рафаэла Силвага қарши курашди ва иппон эвазига ютқазди.


-57 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминова жанубий кореялик Мими Хухга қарши татамига чиқди ва Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди. 


+73 кг вазн: учинчи босқичда Муроджон Йўлдошев япониялик Соичи Хашимото билан, Шаҳрам Аҳадов эса Ҳидаят Хейдеров билан беллашади. Жиддий рақиблар. 


"Спорт ТВ"да ниҳоят трансляция бошланди. 


+73 кг вазнли Муроджон Йўлдошев иккинчи босқичда қирғизистонлик Ертур Турдибоев билан беллашди ва Golden Score'да ғалаба қозонди


+73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов иккинчи босқичда испаниялик Сальвадор Касес Росага қарши баҳс олиб борди ва сўнгги сонияларда ғалабага эришди


Муроджон ва Шаҳрамнинг чиқишига оз вақт қолмоқда. Спортчиларимиз деярли бир пайтда, турли татамиларда курашишади. 


+73 кг. Муроджон Йўлдошев иккинчи босқичда қирғизистонлик Ертур Турдубаевга, Шаҳрам Аҳадов эса испаниялик Сальвардор Казес Розага қарши баҳс олиб боради.


+73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов АҚШ вакили Доминик Родригесни мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичга йўл олди. 


Шаҳрам Аҳадовнинг чиқишига оз вақт қолмоқда. 


+73 кг вазнли Муроджон Йўлдошев Гамбия вакилини мағлубиятга учратди. Иккинчи босқич!


Вакилларимизнинг бугунги иштирокини Муроджон Йўлдошев бошлаб беради. 


Дзюдочиларимиз ЖЧни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Доминик Родригес (АҚШ)

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Фае Нжие (Гамбия)

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова - Рафаела Силва (Бразилия)

-57 кг: Шукуржон Аминова - Адина Кочконбаева (Қирғизистон)/Мими Ҳуҳ (Жанубия Кореа)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг