UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

03 май 22:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ, 3-кун. Вакилларимизда навбатдаги ғалабалар, Қозоғистон эса илк мағлубиятини қабул қилди, Куба ва Россияда нима гаплар?

Бугун бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи куни ҳам якунига етди.

Бугунги кун доирасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

1. - 71 кгда 1/32 финал жанги: Саиджамшид Жафаров - Тиаго Муханга (Мозамбик), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).
2. - 60 кгда 1/16 финал жанги: Марри Корр (Гамбия) - Мужибилло Турсунов, (2-раундда нокаут билан).

Кеча Руслан Абдуллаев, Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳамда Жасурбек Йўлдоевлар ўз ғалабалари билан мухлисларни шод этган эди.



Қўшни Қозоғистонда эса бугун бир нафар боксчи ўз жангини ўтказиб, мусобақа билан хайрлашди:

1. - 60 кгда 1/16 финал жанги: Талгат Сиримбетов (Қозоғистон) - Моҳамед Абу-Жажеҳ (Иордания), (Ҳакамлар қарори билан).

Бу Қозоғистон учун мазкур мусобақадаги илк йўқотиш бўлганини таъкидлаш керак. Қозоқлар таркибида ҳозирча Сағиндик Тогамбай, Санатали Толтаев ва Айбек Оралбайлар кейинги босқич масаласини ҳал этган.



Россияликлар сафида бугун икки боксчи рингга чиқди:

1. - 60 кгда 1/16 финал жанги: Всеволод Шумков (Россия) - Владислав Ворошилов (Исроил), (2-раундда ТКО).
2. - 71 кгда 1/32 финал жанги: Серхио Мартинес (Испания) - Игорь Свиридченков, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Кеча руслар вакили Шарабутдин Атаев сербиялик Милослав Савични мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олган эди. Шу тариқа, руслар таркибида рингга чиққан ҳар уччала боксчи ҳам ғалаба қозонган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.



Куба терма жамоасида ҳам бугун кечагидек икки боксчи рингга чиқди:

1. - 60 кгда 1/16 финал жанги: Эрисланди Альварес (Куба) - Жанлуижи Калаипупин (Индонезия), (1-раундда ТКО).
2. - 71 кгда 1/32 финал жанги: Дейви Шеннон (Австралия) - Жорж Терри Куэлья (Куба), (Ҳакамлар қарори билан).

Кеча Куба вакилларидан Нельсон Уильямс ва Ласаро Альварес жанг қилиб, ғалаба қозонган эди. Шунингдек, кубалик Орта Родригес ҳам турнирнинг илк кунида рақиби устидан зафар қучиб, кейинги босқич масаласини ҳал этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг