UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

02 июн 20:00
Янгиликлар

Таэквондо

ЖЧ, 5-кун. Омонжон Отажонов илк жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди!

Боку шаҳрида таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кунидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Кун давомида эркаклар -54, аёллар эса -46 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб борди. Бугунги кун доирасида икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун даянга чиқди. -46 кг вазн тоифасидаги Зуҳрахон Тожиматова учинчи босқичгача етиб борган бўлса, эркаклар ўртасида -54 кг вазнда ўзбекистонлик Омонжон Отажонов ярим финалга қадар мағлубиятсиз одимлади. Финал йўлида даянга чиққан ҳамюртимиз жанубий кореялик рақибига имкониятни бой берди ва илк жаҳон чемпионатидаёқ бронза медалини қўлга киритди.


Ярим финал:

-54 кг: Омонжон Отажонов - Тай-Жун Парк (Жанубий Корея) 1:2

Чорак финал:

-54 кг: Омонжон Отажонов - Сиравит Маҳамад (Таиланд) 2:0

Учинчи босқич:

-46 кг: Зуҳрахон Тожиматова - Ни Кадек Хани (Индонезия) 0:2

-54 кг: Омонжон Отажонов - Холид Абдул Халим (Германия) 2:0

Иккинчи босқич:

-46 кг: Зуҳрахон Тожиматова - Мишеле Тау (Лесото) 2:0

-54 кг: Омонжон Отажонов - Сайяд Дадашов (Озарбайжон) 2:0

Биринчи босқич:

-46 кг: Зуҳрахон Тожиматова - Нежа Эласал (Марокаш) 2:0

-54 кг: Омонжон Отажонов - Брайан Гарридо (Колумбия) 2:1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг