22 июл 11:35
Янгиликлар
Футбол
ЖЧда ёшларимиз дарвозасига гол киритган футболчи “Гамбург”га ўтди
“Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Ален Халилович фаолиятини Германиянинг “Гамбург” жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Хорватия терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. Халилович учун “Гамбург” 5 млн евро тўлайди. Лекин футболчини яқин икки йил ичида қайта харид қилиш ҳуқуқи “Барселона” клубининг ўзида қолади.
Келишувга кўра, каталонияликлар бир йилдан сўнг Аленни 10, икки йилдан кейин эса 12,5 млн еврога қайта сотиб олишлари мумкин. Ўтган мавсумда Халилович Хихоннинг “Спортинг” клубида ижара асосида ўйнаб, 36та учрашувда 3та гол киритган ҳамда 5та голга ҳаммуаалифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, айнан Ален Халилович 2013 йили Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилганди.
Ҳавола :
Фикрлар