UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0 07:43Шаҳрам Ғиёсов Мадримов - Кроуфорд кардида жанг қилиши мумкин 0 07:22Осиё чемпионатининг илк куни уч нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз! 0 07:01"Ювентус" - Италия Кубоги соҳиби! 0 21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0

24 янв 20:20
Янгиликлар

Футбол

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган йил кузда "Ростов"дан "Женоа"га ўтганди.

Шомуродов тарбияланган "Машъал" клуби ушбу трансфер суммасидан маълум миқдорда пул олиши лозим. Бу ФИФА томонидан белгилаб қўйилган. Хўш, ушбу сумма Муборак клуби ҳисоб-рақамига тушдими? "Тезкор студия" кўрсатувида шу савол билан "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга мурожаат қилинди:

"Бу бўйича "Ростов"га ҳам, "Женоа"га ҳам 5-6 марта мурожаат қилдик. "Женоа" сўраган ҳужжатланинг барчасини тақдим қилдик. Тўлов бўлиши керак эди, аммо ҳозиргача тўлов бўлгани йўқ. "Ростов"га алоқага чиқдик, Россия клубининг айтишича Шомуродовнинг трансфер суммасидан ҳали бир тийин ҳам ўтказилмаган экан.

"Ростов" бу борада ФИФАга мурожаат қилган. Негадир "Женоа" бунга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда десак бўлади. Биз ҳам ФИФАга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз", - деди Илҳом Қурбонов "Тезкор студия" кўрсатувида.


Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларидан яна бири Шаҳзод Убайдуллаев яқинда "Металлург"дан Беларуснинг "Шахтёр" клубига трансфер қилинди. Муборак клуби бу трансфердан ҳам маълум суммага эга бўлиши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг