30 мар 16:10
Янгиликлар
Футбол
Жепаров 963 кундан сўнг Ўзбекистон чемпионатида гол урди
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси 2-турида "Меаллург" ўз майдонида "Бухоро"ни мағлуб этди - 2:0.
Ушбу ўйинда тажрибали ярим ҳимоячи Сервер Жепаров пенальтидан гол урди.
Шу тариқа Жепаров 2 йил, 7 ой ва 21 кундан (ёки 963 кун) сўнг яна Ўзбекистон чемпионатида тўп киритди. Сўнгги марта у 2016 йил 8 август куни "Локомотив" сафида "Андижон" дарвозасига гол урган эди.
Маълумот учун, Жепаров кеча Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 98-голини урди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар