UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0

04 янв 14:52
Янгиликлар

Футбол

Жепаров, Кагава ва Осиё Кубогини ўтказиб юборадиган бошқа юлдузлар

Хабарингиз бор, эртага БАА мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги бошланади.

Ушбу турнирда бир қатор осиёлик юлдузлар турли сабабларга кўра иштирок эта олишмайди.

1. Шинжи Кагава
Терма жамоаси: Япония
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Клуби: "Боруссия Д" (Германия)
Терма жамоада: 95 та ўйин, 31та гол

Нега қатнашмайди?
Кагава "Боруссия Дортмунд" сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабаб, Япония терма жамоасининг якуний рўйхатидан тушиб қолди.


2. Аарон Муй
Терма жамоаси: Австралия
Позицияси: ҳужумчи
Ёши: 28
Клуби: "Хаддерсфилд" (Англия)
Терма жамоада: 39та ўйин, 5та гол

Нега қатнашмайди?
Аарон Муй 8 декабрь куни "Арсенал"га қарши АПЛ ўйинида ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли Осиё Кубогини ўтказиб юборади.


3. Шинжи Оказаки
Терма жамоаси: Япония
Позицияси: ҳужумчи
Ёши: 32
Клуби: "Лестер" (Англия)
Терма жамоада: 116та ўйин, 50та гол

Нега қатнашмайди?
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу Оказакини "Лестер" захира ўриндиғида қолиб кетаётгани учун таркибга киритмади.


4. Такаши Инуи
Терма жамоаси: Япония
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ёши: 30
Клуби: "Бетис" (Испания)
Терма жамоада: 31та ўйин, 6та гол

Нега қатнашмайди?
Такаши Испания ЛаЛигасда муваффақиятли тўп сураётган бўлса-да, Япония бош мураббийи мазкур ярим ҳимоячининг хизматига муҳтожлик сезмади.  


5. Сервер Жепаров
Терма жамоаси: Ўзбекистон
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ёши: 36
Клуби: "Металлург"
Терма жамоада: 126та ўйин, 25та гол

Нега қатнашмайди?
Эктор Купер бош мураббийга айлангач, Осиёнинг икки карра тенгсиз футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олмай қўйди.


6. Виталий Денисов
Терма жамоаси: Ўзбекистон

Позицияси: ҳимоячи
Ёши: 31
Клуби: "Крилья Советов" (Россия)
Терма жамоада: 73та ўйин, 1та гол

Нега қатнашмайди?
Жароҳатлар гирдобидан чиқиб  кета олмаётган ҳимоячи терма жамоада ўз ўрнини йўқотиб қўйди ва натижада Эктор Купер эътиборидан четда қолди.


7. Себастиан Сория
Терма жамоаси: Қатар
Позицияси: ҳужумчи
Ёши: 35
Клуби: "Ал-Райан" (Қатар)
Терма жамоада: 123та ўйин, 40та гол

Нега қатнашмайди?
Қатарликларнинг бир неча йиллик етакчиси айни дамда "Ал-Райан" сафида ўзини кўрсатаётган бўлса-да, ёшартирилган Қатар термасидан таклиф ололмаяпти.


8. Нил Этериж  
Терма жамоаси: Филиппин
Позицияси: дарвозабон
Ёши: 28
Клуби: "Кардифф" (Англия)
Терма жамоада: 58та ўйин

Нега қатнашмайди?
"Кардифф" 2019 йилнинг 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади. "Кардифф" уни фақат битта ўйинга қўйиб юборишга тайёр эди. Бироқ, Филиппин бош мураббийи Свен Йоран Эриксен эса бунга рози бўлмади ва дарвозабонни якуний рўйхатга қўшмади. Маълумот учун, айни пайтга келиб Нил Этериж АПЛнинг жорий мавсумида энг кўп сейв амалга оширган иккинчи дарвозабон бўлиб турибди (79та сейв). Ундан олдинда фақат Лукаш Фабиански бор (80та сейв).


9. Нам Тай Хи
Терма жамоаси: Жанубий Корея
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ёши: 27
Клуби: "Ал-Духайл" (Қатар)
Терма жамоада: 55та ўйин, 6та гол

Нега қатнашмайди?
Тажрибали футболчи Нам Таэ Хи 2018 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида тиззасидан жароҳат олиб, 6 ойга сафдан чиққан эди.


10. Али Ал-Хабси
Терма жамоаси: Уммон
Позицияси: дарвозабон
Ёши: 37
Клуби: "Ал-Хилол" (Саудия Арабистони)
Терма жамоада: 120та ўйин
Нега қатнашмайди?
Жароҳати сабаб мусобақада иштирок эта олмайди. Тажрибали кипер 2006-2017 йилларда Англия клубларида тўп тепган ("Болтон", "Уиган", "Брайтон", "Ридинг").

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг