26 окт 10:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жеймс Дигейл ва Баду Жек бирлаштирувчи чемпионлик жангида
14 январь куни узоқ кутилган профессионал бокс оқшомларидан бири бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Showtime телеканали хабар берди. Ушбу чемпионлик жанги 14 январь куни бўлиб ўтади. Унда иккинчи ўрта вазн тоифасида IBF чемпиони бўлиб турган британиялик Жеймс Дигейл (23-1, 14КО) ҳамда WBC чемпиони швециялик Баду Жек (20-1-2, 12КО) ўзаро жангда рингга кўтарилишади.
Мазкур бирлаштирувчи чемпионлик жангини ташкил этиш бўйича бир йилдан бери музокара ўтказилаётган эди. Шу йилнинг апрель ойида боксчилар битта бокс кечасида ўз жангларини ўтказишди. Ўша жангдан сўнг боксчилар бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказиш бўйича келишиб олишганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар