UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0

30 ноя 18:04
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси семинар ташкил қилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2017 йилнинг 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Тошкентда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли” мавзусида услубий-амалий семинар ўтказишди.
Анжуманда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Олий спорт маҳорати мактаблари, Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари коллежлари директорлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқарма бошлиқлари, спорт фахрийлари, олимлар ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Анжуманни кириш сўзи билан очган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Курбанов муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўзлади.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.Джураевнинг маърузаси Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли ҳамда селекция ишларига бағишланди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев анжуман иштирокчилари эътиборини Республикада спорт соҳасини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг намунавий модели ҳамда уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш муаммолари, бу борада бажарилиши кўзда тутилган устувор вазифаларга қаратди.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази директори Ш.Султанов “Спорт паспорти”ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи А.Хожиметов нинг маърузаси спортчиларнинг тиббий хулосаларига кўра сурункали касалликларни аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш йўллари мавзусини очиб берди.

Семинар қатнашчилари Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор спорт мажмуаларига ташриф буюришди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, “Олимпия шон-шуҳрати” музейи, “Бунёдкор” стадиони, Ўзбекистон таэквондо маркази, яқинда фойдаланишга топширилган Енгил атлетика марказида яратилган шарт-шароитлар билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Суратлар: Азиз Тўхтамуродов



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг