UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0

30 ноя 13:44
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида изланиш олиб борган олим Бехзод Ибрагимов энг яхшилар қаторида эътироф этилди

Бир неча кун олдин Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистоннинг энг яхши олимларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Юртимизнинг энг яхши олимлари қаторида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, кенг аҳоли қатлами орасида соғлом турмуш тарзи асосларини сингдириш, замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиб, спортчи ёшларнинг кўникма ва малакасини ошириш, жисмоний тайёргарлик жараёнида уларнинг руҳий-физиологик, техник-тактик қобилиятини янада мустаҳкамлаш, спортга ихтисослашган мактаб-интернатлардаги мураббийларнинг касбий кўникмаларини босқичма-босқич оширишни илмий фаолиятининг асосий масалалари этиб танлаган мустақил изланувчи Ибрагимов Бехзод Бахтиёрович ҳам тақдирланди.

Бехзод Ибрагимов Бухоро давлат университетини 2004-2008 йиллар бакалавр, 2008-2010 йиллар магистратура босқичини тугатгач, соҳага дахлдор бўлган ташкилотларда самарали меҳнат қилди. Энг муҳими болалар-ўсмирлар спорт мактабидан то олий таълим тизимигача бўлган босқичда жисмоний тарбия ва спортнинг ўқитилиши, таълим сифатини оширишдаги муҳим масалалар, йўриқчи ва мураббийларнинг малака ҳамда кўникмасини ошириш муаммоларини изчиллик билан таҳлил қилиб борди. Ўз қизиқиш ва илмий таҳлилларини тартиб бериб, 2017 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 13.00.04. - “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка (PhD) қабул қилинди. Ҳозирги кундаЎзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич мустақил изланувчиси(PhD)сифатида Малака ошириш тизимида яккакураш спорт турлари бўйича мураббийларни касбий қобилиятини шакллантириш жараёнининг самарадорлигини ошириш усуллари” мавзусида педагогика фанлари доктори, профессор Р.Д.Халмухамедов раҳбарлигида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Бехзод Ибрагимов бугунги кунда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Бош мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Илмий изланишлар натижасида 45 га яқин тезис ва илмий мақолаларини чоп этган Бехзод Ибрагимов ҳозирда шиддат билан тадқиқотини давом эттирмоқда. Бехзод Ибрагимов Ўзбекистоннинг энг яхши олимлари қаторида эътироф этилиши ёш олимга ўз изланишларини янада бойитишга имкон беради.

Olamsport.com сайти олимни ушбу муваффақият билан муборакбод этади ва келгуси фаолиятида омад тилайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг