UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0

26 авг 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган энг машҳур 10 нафар ўзбек боксчиси + ФОТО

Бу йил ўзбек спортида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлади.

Шу муносабат билан мазкур ўқув даргоҳи ҳақидаги мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. 

Аслида бу ердан ўзбек спортининг кўплаб юлдузлари етишиб чиққан. Лекин бугунги мақоламизда ушбу университетни битирган ўзбек боксидаги энг машҳур 10 нафар чарм қўлқоп устаси ҳақидаги маълумотлар билан таништирмоқчимиз. 

#UzDJTSU2020 #UzDJTSU_65_YOSHDA



Рустам Тўлаганов – Рио Олимпиадасида бронза медалини, Осиё чемпионатида ҳам бронза медалини қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилган.




Бобоусмон Батуров – Ислом бирдамлик ўйинлари, Осиё ўйнлари ва Осиё чемпионати чемпиони, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, Токио Олимпиадаси учун лицензияни қўлга киритган. 



 
Исроил Мадримов – Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медалларига эга чиққан, Осиё чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда муваффақиятли одимни давом эттирмоқда.



 
Шаҳрам Ғиёсов – Жаҳон чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони, Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси.



Муроджон Аҳмадалиев – Рио Олимпиадасида бронза, жаҳон чемпионатида эса кумуш медални қўлга киритган. Осиё чемпиони. Бугунги кунда профессионал боксда IBF ва WBA йўналишларида жаҳон чемпиони ҳисобланади.



Баҳодир Жалолов – Жаҳон чемпионатининг олтин ва бронза медалларини қўлга киритган, Осиёнинг икки карра чемпиони, 2019 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси, Рио Олимпиадаси иштирокчиси, Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган. 



Фазлиддин Ғоибназаров – Рио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби. Бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттирмоқда.



Рустам Саидов – Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланмоқда.



Шаҳобиддин Зоиров – Рио Олимпиадаси чемпиони, Жаҳон чемпиони. Бундан кўрсаткични ўзбек боксида Муҳаммадқодир Абдуллаевдан ташқари фақатгина Шаҳобиддин Зоиров қайд этган. Токио Олимпиадасига лицензияни нақд қилиб қўйган Зоиров Олимпиададаги иккинчи олтин медалини қўлга киритмоқчи. 


Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби. Тўрт карра собиқ иттифоқ чемпиони. Бугунги кунда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчисига айнан Руфат Рисқиев номи билан аталувчи соврин топширилади. 



Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг