UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0

21 май 23:12
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Андижон вилоятида бўлди

18-20 май кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Дастлаб 18 май куни вазир Қиличбозлик спорт мажмуаси фаолияти билан танишди ҳамда фаолият олиб бораётган раҳбар ва мураббий ходимлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.Шунингдек, Андижон шаҳрида янгидан барпо этилаётган “Универсал спорт мажмуаси”да олиб борилаётган қурилиш-тиклаш ишларининг бориши билан танишган вазир қурилиш жараёнида  спорт мажмуаси учун ишлаб чиқилган концепцияга тўлиқ риоя қилиниши юзасидан бош пудратчи ташкилот раҳбарлари билан суҳбатлашди.

19 май куни Шоакром Исроилов Андижон Олимпия захиралари коллежи фаолияти билан танишди. Жумладан, муассасада спорт машғулотларларини тўғри ташкил этиш, ўқувчиларнинг тўғри овқатлантирилиши юзасидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Шу куни Улуғнор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида Андижон вилояти фаоллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида иштирок этди.
20 май куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вазир Бўз туманида бўлиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан танишди ҳамда спорт муассасаси фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, хизмат сафари давомида вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари рахбарларининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, спорт муассасаларини спорт анжомлари билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг