UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

05 май 19:29
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жойлардаги табиий офатлардан жабр чеккан спорт иншоотларига ёрдам кўрсатиш учун махсус ҳисоб рақами очилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жойлардаги табиий офатлардан жабр чеккан спорт иншоотларига ёрдам кўрсатиш учун махсус ҳисоб рақами очилди.

Жорий йилнинг 27 апрель куни Туркманистон Республикаси орқали Бухоро ва Навоий вилоятларига кириб келган кучли шамол ва ёмғир ҳамда 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат натижасида ҳудудларда жойлашган жисмоний тарбия ва спорт обьектларига ҳам жиддий зарар етди. Ушбу талофатлар оқибатини бартараф этиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қўшимча ҳомийлик ва инсонпарварлик ёрдамини жалб қилиш мақсадида қуйидаги махсус ҳисоб рақами очилганлигини маълум қиламиз:

8600 3808 7580 8647 GUP SPORT OBYEKTLARI

Жойларда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ёш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган юртдошларимиз ушбу махсус ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатишлари мумкин.

Азиз юртдошлар, бугунги моҳи Рамазон кунларида барчамиз бирлашайлик! Табиий офатлар натижасида жабр чеккан ҳудудларни ёлғизлатиб қўймайлик!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг