UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

08 май 18:29
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қарийб 600 миллион сўмлик саҳоват кўрсатилди

COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилганидан хабарингиз бор.

Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз коронавирус пандемиясидан жабр чеккан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида саҳоват кўрсатишмоқда.

Хайрли ишдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ҳам четда қолаётгани йўқ. Мамлакатимиз спорт жамоатчилиги ҳам халқимиз бошига мусибат тушган шу кунларда улар билан бир тану бир жон эканлигини намойиш этишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига жами 599 120 115 (беш юз тўқсон тўққиз миллион бир юз йигирма минг бир юз ўн беш) сўм миқдоридаги маблағ хайрия тарзида ўтказиб берилди.

Саҳоватли спортчи ва тренерларимиз ҳам мазкур акцияда фаол иштирок этишмоқда. Бунга Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров ва бошқа кўплаб спорт соҳаси вакилларининг коронавирус пандемиясидан азият чекаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш йўлида кўрсатаётган беғараз ёрдамларини мисол келтириш мумкин.

Албатта, давлатимиз ғамхўрлиги натижасида ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ, бундай бўлмайди ҳам. Зеро, бағрикенг халқимиз синовли кунларда ҳеч қачон бир-бирини ёлғизлатиб қўймайди. Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни янада жипслаштириб, улар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтиради, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигини амалда исботлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг