UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

03 фев 12:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев соҳада фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча соҳалар масъулларига ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур дастур доирасида жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилди. 31 январь куни ўтказилган илк очиқ мулоқотда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари иштирок этди.

Ёшлар билан учрашув очиқ ва ўта самимий руҳда ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазири соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, мамлакат спортини янада юқори даражага олиб чиқишда истеъдодли ва интилувчан ёшларга ишонч билдиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Сир эмас, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бунга жавобан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ҳам “Ёшлар кенгаши” тузиб чиқилди. Кенгашга мамлакатимизнинг ҳар бир туманидан иқтидорли ёшлар жалб қилинган. Шу билан бирга вазир Дилмурод Набиев ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориш учун ижтимоий тармоқларда махсус саҳифа очилиши, унда соҳада фаолият олиб бораётган эртамиз эгалари ўзларини қийнаётган муаммолар билан тўғридан-тўғри вазирга мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Д.Набиев янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида таълим тизими уч йилгача қисқартирилиши, бу эса соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири – спорт таълими муассасаларидаги олий маълумотли тренерлар улушини босқичма-босқич ошириб боришга хизмат қилажагини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ушбу очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар билан вазирга мурожаат қилишди ва Дилмурод Ҳамидуллаевич уларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидлаш керак, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ҳар ойда ўтказиб турилади ҳамда келгуси учрашувлар мамлакатимизнинг олис ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг