UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

14 апр 15:32
Янгиликлар

Бошқалар

Жиу-житсу: Жаҳон кубогидан 15 та медаль билан!

Таиланднинг Чанг Майи шаҳрида Жиу-житсу бўйича талабалар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Халқаро Жиу-житсу федерацияси (IJJF) ҳамда Халқаро университет спорт федерацияси (FISU) ташаббуси билан ташкил этилган спорт байрамида дунёнинг 20га яқин давлати спортчи талабалари иштирок этди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси мазкур нуфузли мусобақада илк бора қатнашган бўлишига қарамай энг яхши натижага эришди.

Ne Waza, Fighting, Duo system йўналишларида бўлиб ўтган муросасиз баҳслар якунида Умид Набиев, Феруз Усмонов, Нозимжон Одилов, Камолиддин Анорқулов, Азизбек Тоҳиров, Умид Раҳимовлар терма жамоамиз ҳисобига 6 та олтин медални қўшиб қўйди. Шунингдек, яна 4та кумуш ва 5та бронза медалига сазовор бўлган вакилларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўриндан жой олди.

Мезбонлар 1-ўринни, қозоғистонлик жиу-житсучилар эса 3-ўринни қўлга киритди. Спортчиларимиз 16 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг