UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

10 апр 13:49
Янгиликлар

Дзюдо

Жиззахда ихтисослаштирилган дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ДзюдоЖиззах
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи чоғида енгил конструкцияли (сендвич-панелли) спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берилган эди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида бошланган бу хайрли ишлар ана шу ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлмоқда. 

Кеча Жиззах шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби ҳудудида бунёд этилган ана шундай енгил конструкцияли дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Байрамона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамда мактаб жойлашган маҳалла фаоллари ҳозир бўлишди. Маросимнинг кириш қисмида рамзий маънодаги лента кесилиб, дзюдо зали калити ўз эгаларига топширилди. 

"Ушбу лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда замонавий ихтисослаштирилган дзюдо заллари бунёд этилмоқда. Лойиҳага кўра, Республикамизнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидаги 14 та мактабда 28 000 ўқувчи ва 70 000 нафар болаларни спорт тўгаракларига жалб қилиш имконияти юзага келади. Бизнинг асосий мақсадимиз – жойларда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг дзюдога бўлган меҳрини мактаб ёшиданоқ уйғотишни таъминлашдан иборат", - деди А. Камилов.

Дзюдо зали қисқа фурсатда бунёд этилган бўлиб, барча замон талабларига тўлиқ жавоб беради. Залга тўшалган татамида бемалол нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш мумкин. Зал ҳажми 30 метрга 18 метрни ташкил қилади. Баландлиги - 10 метр.

Мактаб ўқувчилари ҳамда дзюдо спорт тури вакилларининг кўргазмали чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Йил охиригача қолган вилоятларда ҳам айни пайтда қурилиш давом этаётган дзюдо заллари болажонларга совға қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг