UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

28 мар 13:41
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ЖиззахКураш
Жиззах шаҳридаги олимпия захиралари коллежида 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 450 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.  

Мусобақада ўғил болалар 8, қизлар эса 7 та вазн тоифасида куч синашишди. 

Муросасиз ўтган мазкур чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.

Ўғил болалар

55 кг. Ботир Зиёдуллаев (Қашқадарё), 60 кг. Темур Бобомуродов (Тошкент в.), 66 кг. Лочин Худойқулов (Тошкент ш.), 73 кг. Ахрор Зиёдуллаев (Тошкент ш.), 81 кг. Тўлқин Очилов (Бухоро), 90 кг. Эрназар Сарсенбаев (Тошкент ш.), 100 кг. Сухроб Ражабов (Қашқадарё), +100 кг. Жалолиддин Бобожонов (Хоразм).

Қизлар

44 кг. Хамида Фазлиева (Бухоро), 48 кг. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё), 52 кг. Дилола Деҳқонбоева (Тошкент ш.), 57 кг. Ситора Элмуродова (Тошкент в.), 63 кг. Ферангиз Раджепова (Бухоро), 70 кг. Равзахон Адашова (Наманган), +70 кг. Филура Эргашева (Қашқадарё). 

Ўзбекистон чемпионати мусобақаси якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг