UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

06 июн 07:06
Янгиликлар

Гандбол, Стол тенниси

Жиззахда стол тенниси ва гандбол бўйича мусобақалар ташкил этилди

Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Жиззах шаҳрида турли спорт тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, Зарбдор тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси буйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Беллашувларда шаҳар, туман, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаларидан жами 134 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, Вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Зарбдор ва Шароф Рашидов тумани спортчиларига насиб этди.

Ушбу сана муносабати билан шунингдек, Жиззах Олимпия захиралари спорт коллежида 2003-2004 йилларда туғилган спортчилар ўртасида гандбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда Жиззах Олимпия захиралари спорт коллежи жамоаси биринчи ўриндан жой олди. Иккинчи ўринни ИБЎСМ-3 жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин ИБЎСМ-2 жамоасига насиб этди. Қизлар ўртасида баҳсларда эса ИБЎСМ-2 жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Вилоят ИБЎСМ-1 жамоаси иккинчи поғонани банд этди. Учинчи ўринни эса Жиззах шаҳар БЎСМ жамоаси эгаллади.

Мусобақалар якунида совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг