UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

23 июн 07:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Жиззахда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан спорт тадбирлари ташкил этилмоқда

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 645-сонли буйруғига асосан, вилоятимизда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва Фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими”, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Кекса фахрийларни ҳамда ёшларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб этиш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 100 нафардан ортиқ ёшлар, 50 нафардан ортиқ кекса фахрийлар иштирок этди.

Дастлаб, иштирокчилар соат 7:00 да “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида туман маркази “Мустақиллик” кўчаси бўйлаб 2 км масофани пиёда юриб ўтдилар. Шундан сўнг барча иштирокчилар туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришди.

Тадбирдан сўнг фаол иштирок этган кекса фахрий ва ёшлар ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланди. Тадбир якунида сўнг кекса нуронийлар ва ёшлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг