05 сен 17:40
Янгиликлар
Теннис
Жокович АҚШ Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқди
Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг чорак финал иштирокчисига айланди.
Сербиялик теннисчи нимчорак финал учрашувида дунё рейтингида 84-ўринни эгаллаб турган британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқди. Икки дақиқаси кам 2 соат давом этган баҳсда Новак рақибини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Жокович ярим финал чиптаси учун кечадиган учрашувда франциялик Жо-Вильфред Тсонгага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Фикрлар