07 дек 11:55
Янгиликлар
Теннис
Жокович мураббийи билан ҳамкорликни тўхтатди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович мураббийи Борис Беккер билан ҳамкорликни тўхтатганлигини маълум қилди.
“Уч йиллик ҳамкорликдан сўнг биз ўзаро келишган ҳолда келишувни бекор қилдик. Биз ана шу йиллар мобайнида ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажардик. Бунда мураббийнинг хизматлари ҳам катта бўлди. Тез кунда ўз режаларимни ошкор қиламан”, - деди сербиялик теннисчи.
Эслатиб ўтамиз, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 6 карра ғолиби бўлган Борис Беккер 2013 йилнинг сўнггида Жоковичнинг мураббийига айланганди.
Ҳавола :
Фикрлар